Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Токио олимпиадаси ғолиб ва совриндорлари иштирокида кўргазмалар ташкил этилади
“Олимпия ва паралимпия ўйинларида ғолиб ҳамда совриндор бўлган спортчилар фаолиятини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2021 йил Токиода ўтган олимпиадалар ғолиб ва совриндорлари ҳаёти ва фаолиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган “Юрт фахри” номли кўргазмалар ташкил этилади.
Кўргазма ҳар йили июль-августда совриндорлар яшайдиган маҳаллаларда ва ноябрь-октябрда улар ўқиган таълим муассасаларида ўтказилади.
Кўргазма давомида спортчиларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида видео ва фотосуратлар экспозициялари ва кўргазмалари бўлиб ўтади, спортчилар иштирокида “маҳорат сабоқлари” ташкиллаштирилади.
Спортни ривожлантириш вазирлиги кўргазмани ўтказишга масъул ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:34 / 19.05.2026
Хориждаги ёшлар учун халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади
21:45 / 07.05.2026
ХОҚ Беларус спортчилари учун барча чекловларни бекор қилди
14:23 / 25.02.2026
Украинадаги урушнинг 4 йиллиги муносабати билан Тошкентда кўргазма очилди
13:06 / 21.10.2025