Ўзбекистон | 10:41 / 08.04.2022
1572
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда икки нафар қизни Туркияга фоҳишаликка жўнатаётган аёллар аэропортда қўлга олинди

33 ҳамда 34 ёшли аёллар икки нафар қизни ўзлари авиачипта олиб бериб Туркияга жўнатаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 4 апрел куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ Т ва ЭҚКБ томонидан Самарқанд шаҳри Саттепо масканида яшовчи 2 нафар қиз келгусида шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун Туркия давлатига олиб кетилиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан тезкор маълумот олинган.

Мазкур маълумот асосида Самарқанд халқаро аэропорти ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда 33 ҳамда 34 ёшли аёллар икки нафар қизни ўзлари авиачипта олиб бериб Туркияга жўнатаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, ҳар иккала қизни Туркияда 38 ёшли самарқандлик аёл кутиб олиши лозим бўлган. У ва жўнатаётганлар ўртасида оғзаки шартнома ҳам келишилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид