Жаҳон | 19:52 / 08.04.2022
16030
1 дақиқада ўқилади

Япония Россия кўмири импортини тақиқлади

Ўтган йили Япония кўмир импортининг 11 фоизга яқини Россия улушига тўғри келган. 

Фото: Reuters / Andrey Rudakov / Bloomberg

Япония ҳукумати Россия кўмири етказиб берилишига эмбарго жорий этди.

"Биз Россия кўмири импортини тақиқлаймиз", - деди Япония бош вазири Фумио Кисида.

Кисида Токио Россия импортига қарамликдан қутулиш учун бошқа етказиб берувчиларни излашини айтди.

2021 йилда Япония кўмир импортининг 11 фоизга яқини Россия улушига тўғри келган. 

Шунингдек, Япония Россиянинг бошқа маҳсулотлари, жумладан, машинасозлик ва спиртли маҳсулотлари импортини ҳам тақиқлади. 

Ўз навбатида, мамлакат ташқи ишлар вазирлиги вакили Россиянинг саккиз нафар дипломати Япониядан чиқариб юборилишини эълон қилди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид