Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Россия ва Беларуснинг қарийб 30 млрд евролик активларини музлатди
8 апрел куни ЕИ Россияга қарши санкцияларнинг бешинчи пакетини тасдиқлади. Санкциялар рўйхатига 217 нафар жисмоний ва 18та юридик шахс киритилган.
Евроиттифоқ ҳукуматлари Россия ва Беларуснинг санкциялар рўйхатига киритилган шахслари ва ташкилотларига тегишли 29,5 млрд евролик активларини музлатди. Бу ҳақда Еврокомиссия маълум қилди.
"ЕИга аъзо давлатларнинг ярмидан ортиғи Еврокомиссияга активларни музлатиш бўйича кўрилган чоралар ҳақида маълумот берди. Улар қиймати 29,5 млрд евролик, жумладан, яхталар, вертолётлар, кўчмас мулк ҳамда 6,7 млрд евролик санъат асарларидан иборат активларни музлатганини маълум қилди", - дейилади Еврокомиссия хабарида.
Шунингдек, 196 млрд евролик транзакциялар блокланган.
8 апрел куни ЕИ Россияга қарши санкцияларнинг бешинчи пакетини тасдиқлади. Санкциялар рўйхатига 217 нафар жисмоний ва 18та юридик шахс киритилган.
2014 йилдан буён ЕИ Россиянинг 1091 нафар жисмоний шахси ва 80та ташкилотига нисбатан санкциялар жорий этди.
Мавзуга оид
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026
МАКС авиакосмик кўргазмаси яна бир йилга қолдирилди
16:23 / 11.06.2026