«Фуқароларнинг банк картасидаги пул маблағлари уларнинг рухсатисиз ечиб олинган» – Марказий банк
Жисмоний шахсларга ажратилган кредит қарздорлигини сўндириш учун жараёнга алоқадор бўлмаган учинчи шахслар банк карталаридан пул маблағлари ечиб олингани аниқланди.
Кафил ёки биргаликда қарз олувчи ҳисобланмаган фуқароларнинг банк карталаридан уларнинг розилигисиз тижорат банки томонидан пул маблағлари ечиб олинган. Марказий банк ахборот хизматининг хабар беришича, ушбу ҳолатда жисмоний шахсларга ажратилган кредит қарздорлигини сўндириш учун жараёнга алоқадор бўлмаган учинчи шахслар ўзбошимчалик билан бириктирилиб, маблағлар ечиб олиш амалиёти йўлга қўйилган.
«Бундай амалиётни йўлга қўйган «Даврбанк»ка нисбатан белгиланган тартибда жарима санкцияси қўлланди. Шунингдек, банкка фуқароларнинг банк ҳисобварақларидан (шу жумладан, банк карталаридан) маблағларни қонунчиликка зид равишда уларнинг розилигисиз ҳисобдан чиқариш амалиётига чек қўйиш ҳамда фуқаролардан шу мазмунда шикоятлар келиб тушганда ушбу маблағлар қайтариб берилишини таъминлаш вазифалари юклатилди», дейилади хабарда.
Ўз навбатида, регулятор барча тижорат банкларини истеъмолчилар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилгани учун кескин чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирган.
Мавзуга оид
11:23 / 01.11.2024
«Биз учун қизиқлиги унинг қайси нархда кириб келиши» – МБ раиси энергетика ресурслари импортида Россияга қарамлик ҳақида
19:37 / 31.10.2024
«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси
23:37 / 23.10.2024
Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул улуши 20,7 фоизгача камайди — Марказий банк
20:06 / 18.10.2024