Путин Алиев ва Пашинян билан телефон орқали мулоқот ўтказди
Россия президенти Владимир Путин Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот ўтказди.
Хабар қилинишича, Путин Пашинян билан мулоқоти давомида икки томонлама муносабатлар ҳамда Арманистон бош вазирининг Россияга ташрифига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилган.
"Шунингдек, Арманистон ва Озарбойжон ўртасида тинчлик келишувини ишлаб чиқиш мавзуси тилга олинди", - дейилади Кремл матбуот хизмати хабарида.
Владимир Путин Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқотида Озарбойжон-Арманистон чегарасини делимитация қилиш бўйича ишларни йўлга қўйиш ҳамда тинчлик келишувини тайёрлаш билан боғлиқ масалаларни бўйича фикр алмашган.
Путиннинг икки давлат раҳбарлари билан мулоқот давомида Илҳом Алиев ва Никол Пашиняннинг 6 апрел куни Брюсселда ўтказган музокаралари натижалари ҳам кўриб чиқилган.
Мавзуга оид
15:58 / 01.11.2024
Озарбойжонга сафар: Кавказ Ҳиросимасига айланган Ағдам
18:47 / 29.10.2024
Халқаро йирик иқлим саммити Озарбойжонда ўтади: COP29’дан нималар кутиляпти?
11:20 / 23.10.2024
БМТ: Озарбойжон иқлим ўзгариши бўйича дунёдаги энг йирик йиллик учрашувга мезбонлик қилишга тайёр
08:00 / 18.10.2024