Таҳририятга мурожаат қилган Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, “Новза” турар жой мажмуасида яшовчи фуқаролар 20В-уйнинг ертўласи ва биринчи қаватида жойлашган “МЯТА” кафе-ресторани фаолияти устидан бир нечта идораларга қайта-қайта мурожаат қилгани, аммо натижадан дарак йўқлигини билдирди.
Мурожаатчиларнинг сўзларига кўра, “МЯТА” кафе-ресторан деб аталган бўлса-да, у ўз фаолиятини тунги клуб сифатида олиб бормоқда ва у ерда қўйиладиган мусиқанинг шовқини ҳамда бошқа ҳолатлардан кўп қаватли уйда яшовчилар азият чекмоқда.
“Ресторан аҳолининг тинчини бузиб, кечаси ҳам, кундузи ҳам баланд шовқин кўтариб фаолият юритиб келаётганига мутлақо қаршимиз. Тунги клуб атрофида ва ичида енгилтак аёллар йиғиляпти, жамиятда юриш-туриш қоидалари бузиб келиняпти.
Ноқонуний ҳаракатларни тўхтатишни сўраб, кафе-рестораннинг маъмуриятига қилган мурожаатларимиз бефойда бўлди. Бундан ташқари, бир неча бор “102” рақами орқали ички ишлар органларига қилган мурожаатларимиз ҳам бефарқ қолдирилмоқда”, – дейилади жамоавий мурожаатда.
Kun.uz'га тақдим этилган материалларда кафе-ресторан ростдан ҳам кун-у тун фаолият юритиб келгани, ундан чиқаётган шовқин турар жой мажмуасининг юқори қаватларига ҳам етаётганига гувоҳ бўлиш мумкин.
Шунингдек, видеотасвирларда ярим тунда кафе-ресторан ташқарисида тўпланган мижозларнинг жанжал кўтаргани, кўп қаватли уй ёнгинасида унда яшовчиларга хавф туғдириб мушакбозлик қилингани, турли уятсиз ҳаракатлар содир этилгани кўринади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 12-бандида мулкдор ёки ижарага олувчиларга соат 23:00 дан бошлаб соат 8:00 гача яшовчиларнинг тинчлигини бузувчи шовқин чиқарувчи қурилмалардан фойдаланиш тақиқланган. Ушбу бандга кўра, нафақат тунда, балки кундузи ҳам қаттиқ шовқин ва тебраниш ҳосил қилувчи, фуқароларнинг нормал ҳаёт фаолиятига халақит берувчи ишларни бажариш тақиқланиши белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 648-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг







