Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Амирсой ҳудудидаги ресторан ёниб кетди
Ёғочли конструкция материалидан қурилган рестораннинг тахминан 300 кв м майдонда томи, шифти, ички қисми ва жиҳозлари ёнган.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Жорий йилнинг 10 июн куни соат 01:32 да Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани «Чимён» МФЙ ҳудудида жойлашган ёғочли конструкция материалидан қурилган ресторанларнинг бирида ёнғин рўй бергани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 02:01 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:13 да ўраб олинган ва соат 04:20 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида рестораннинг тахминан 300 кв м майдонда томи, шифти, ички қисми ва жиҳозлари ёнган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Мавзуга оид
19:19 / 23.05.2026
Тошкент туманидаги янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди
12:39 / 23.05.2026
Қозоғистонда мактаб битирув кечаларини ресторан ва кафеларда ўтказиш тақиқланди
17:57 / 17.05.2026
Жиззахдаги савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди
15:24 / 17.05.2026