Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple Ҳиндистонда iPhone ишлаб чиқаришни бошлади
Apple компанияси Ҳиндистондаги заводда iPhone 13 ишлаб чиқаришни бошлади.
Бу режалаштирилганидан уч ой кейинроқ амалга ошмоқда, деб ёзади 9to5mac.
Қайд этилишича, кечикиш Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳридаги Foxconn заводида аниқланган ёмон меҳнат шароитлари билан боғлиқ.
Мазкур корхона фаолияти ишчиларнинг кўплаб шикоятларидан сўнг тўхтатилганди. Уларнинг сўзларига кўра, завод яқинидаги умумий ётоқхоналарда санитария меъёрларига амал қилинмаган.
Нашрнинг маълумот беришича, 250 нафарга яқин ишчи касал бўлиб қолган.
Apple шунингдек, Вьетнам ва Индонезияда ҳам маҳсулот ишлаб чиқаради.
Мавзуга оид
20:00 / 03.07.2026
Гаджетлар қимматламоқда: чипларнинг глобал тақчиллиги смартфон ва ноутбуклар нархини оширяпти
11:04 / 30.06.2026
Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик
20:25 / 29.06.2026
Apple MacBook ва iPad’дан кейин iPhone нархларини ҳам ошириши мумкин
18:16 / 29.06.2026