Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрия канцлери Путин билан Украина бўйича музокара ўтказиш учун Москвага келди
Ёпиқ шаклда ўтказиладиган музокарада Украина мавзуси муҳокама қилинади.
Фото: AFP
Австрия канцлери Карл Неҳаммер Россия президенти Владимир Путин билан музокара ўтказиш учун Москвага келди.
Хабар қилинишича, музокара ёпиқ шаклда ўтказилади, унда Украина муҳокама қилинади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков учрашув ёпиқ шаклда ўтказилишини Австрия томони таклиф қилганини айтди.
«Суҳбат Украина атрофидаги вазият бўйича бўлади»,— деди у.
Унинг сўзларига кўра, «газ масаласи» ҳам муҳокама қилиниши мумкин.
Австрия ташқи ишлар вазири Александер Шалленберг икки давлат раҳбарлари учрашувига журналистлар қўйилмаслигини тасдиқлади.
«Юзма-юз суҳбат бўлади, ҳеч қандай ОАВ бўлмайди ва суҳбатдан сўнг матбуот билан боғлиқ тадбирлар ўтказилмайди»,— деди у.
Мавзуга оид
23:30 / 11.03.2026
Макрон G7 етакчилари Россиядан санкцияларни олиб ташламасликка келишиб олганини айтди
19:13 / 11.03.2026
Россия хорижда қўшин қўллаш учун асосларни кенгайтириши мумкин
15:45 / 11.03.2026
Кошта Россияни Эрон билан урушнинг ягона “ғолиби” деб атади
15:44 / 11.03.2026