Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда лавозимидан четлатилган бош вазир Имрон Хон тарафдорлари намойишлар ўтказди
Имрон Хон тарафдорлари Исломобод, Карачи, Лоҳур, Пешовар, Мўлтон ва бошқа қатор шаҳарларда намойишларга чиқди.
Фото: Anadolu Agency
Покистоннинг қатор шаҳарларида парламентнинг ишончсизлик вотуми асосида бош вазир лавозимидан четлаштирилган Имрон Хонни қўллаб-қувватлаб намойишлар ўтказилди.
Якшанба куни Покистон парламенти бош вазирга нисбатан ишончсизлик билдирганди.
Исломобод, Карачи, Лоҳур, Пешовар, Мўлтон ва бошқа қатор шаҳарларда Имрон Хон тарафдорлари намойишларга чиқди.
Намойишчилар Хонни қўллаб-қувватловчи шиорларни айтди ва бош вазирнинг лавозимидан кетишини маъқуллаган партияларга нисбатан норозилик билдирди.
Имрон Хоннинг ўзи Twitter саҳифасида тарафдорларига миннатдорлик билдирди ва мамлакатдаги сиёсий инқирозда АҚШни айблади.
Хон Покистон тарихида парламент ишончсизлик билдириши ортидан ҳокимиятдан четлатилган илк бош вазир бўлди.
Мавзуга оид
23:37 / 20.04.2026
«Форсча шахмат Трампга оғирлик қиляпти» – музокараларда мужмаллик ҳукмрон
14:24 / 08.04.2026
Ўзбекистон АҚШ ва Эрон ўртасида тузилган сулҳни олқишлади
06:22 / 08.04.2026
Трамп икки ҳафталик сулҳ эълон қилди
08:31 / 07.04.2026