Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда олий ўқув юртларидан бирининг кафедра мудири 4 000 доллар билан ушланди
Тошкент шаҳрида фуқарога магистратурага ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган кафедра мудири ва унинг шериги ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси У.Х. фуқаро Р.ни институт кафедра мудири орқали магистратура босқичига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Хабарда айтилишича, институт талабасининг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, кафедра мудири М.Э. талаба У.Х.дан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:58 / 09.06.2026
Тошкентда солиқ инспекторлари 5 минг доллар пора билан қўлга тушди
00:06 / 07.06.2026
Сурхондарёда 4000 доллар эвазига департаментга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
08:18 / 04.06.2026