Жаҳон | 22:31 / 11.04.2022
20749
2 дақиқада ўқилади

Венгрия Россия гази учун тўловни рублда амалга ошириши маълум қилинди

Мамлакат ташқи ишлар вазири Петер Сийярто Венгрия Россия нефти ва газига боғлиқ эканлигини таъкидлади.

Фото: Reuters

Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто Будапешт Россия гази учун рублда тўлов қилишини айтди, деб хабар берди Reuters.

"Бизда ҳеч қандай санкцияни бузмайдиган, аммо шу билан бир вақтда Венгрияни газ билан таъминлайдиган қарор мавжуд", — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган агентлик.

Хабар қилинишича, Будапешт ушбу режани амалга ошириш учун Венгриянинг MVM энергетика гуруҳи шуъба компанияси бўлган CEE Energy компаниясидан фойдаланмоқчи. Компания пулни еврода ўтказади, Газпромбанк эса ушбу маблағни рублга конвертация қилиб, "Газпром экспорт"га ўтказади.

Шунингдек, Сийярто Венгрия Россия нефти ва газига боғлиқ эканлигини таъкидлади. 

31 март куни Россия президенти Владимир Путин “нодўст давлатлар”га табиий газ фақат рублда сотилиши кўзда тутилган фармонни имзолаганди.

Фармонда айтилишича, Россиядан газ сотиб олишни истаган Ғарб давлатлари Россия банкларида ҳисобрақами очиши керак.

Мавзуга оид