Қарши шаҳар ҳокимлиги ва кадастрлар палатасининг 7 нафар мансабдор шахсларига жиноят иши қўзғатилди
Улар бозор қиймати 156,4 миллиард сўм бўлган 105 гектар ерни ноқонуний қарор билан бериб юборгани аниқланган.
Қашқадарё вилоят прокуратураси ахборот хизматининг хабар беришича, прокуратура томонидан Қарши шаҳар ҳокимлигининг ер ажратиш ҳақидаги қарорлари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилган.
Ўрганишлар давомида Қарши шаҳар ҳокими амалдаги қонунларга зид равишда аукционсиз 318 та ҳолат бўйича бозор баҳоси 156,4 миллиард сўмлик 105 гектар ерга қарор чиқариб берган.
Ҳозирда ундан 90,1 миллиард сўмлик 58 гектар ер протест келтирилиб қарорлар бекор қилинган ва шаҳар ҳокимлиги захирасига қайтариб олинган. 1,2 гектар ер майдони аукционга чиқарилган. Қурилишлар амалга оширилган 56,4 миллиард сўмлик 27 гектар ер майдонларини қайтариш учун судларга 133 та даъво аризалари киритилган.
Юқоридаги жараёнларда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган Қарши шаҳар ҳокимлиги, кадастрлар палатаси қурилиш бўлимининг 7 нафар мансабдорларига Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилиниб судга юборилган.
Тавсия этамиз
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Катанец кетди. У Ўзбекистонни ЖЧга яқинлаштирганди
Спорт | 21:24 / 22.01.2025
“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида
Жаҳон | 16:10 / 22.01.2025
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46 / 22.01.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид
15:46 / 12.01.2025
Қашқадарёда мактабга машина миниб келган ўқувчига чора кўрилди
12:05 / 06.01.2025
Бухорода 34 миллиардлик криптоактивларни айлантирган ўсмирга очилган жиноят иши тугатилди
16:36 / 20.12.2024
Қаршида бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланган — экспертиза
17:32 / 19.12.2024