Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия газ учун рублда пул тўлаш санкциялар бузилиши деб ҳисобланишини билдирди
Еврокомиссия Россия президенти Владимир Путиннинг "нодўст мамлакатлар" Россия гази учун рублда пул тўлаши кўзда тутилган фармонини юридик таҳлил қилиб чиққан.
Фото: AFP/Getty Images
Еврокомиссия ЕИ давлатларининг Россия талаб қилганидек газ учун рублда пул тўлаши Россияга нисбатан жорий этилган санкцияларни бузади деб топди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Bloomberg хабар берди.
Хабарда айтилишича, Еврокомиссия Россия президенти Владимир Путиннинг "нодўст мамлакатлар" Россия гази учун рублда пул тўлаши кўзда тутилган фармонини юридик таҳлил қилиб чиққан.
Фармонга кўра, бу мамлакатлар хориж ва Россия валютасида иккита ҳисоб очиб, газ учун рублда пул тўлаши лозим. Валютанинг рублга конвертация қилиниши ва "Газпром"га ўтказилиши билан "Газпромбанк" шуғулланади.
Хулоса қилинишича, бундай схема нафақат Россияга қарши киритилган санкцияларни бузади, балки Россия учун шартномаларни тўлиқ назорат қилиш имконини берувчи "янги ҳуқуқий тизим"ни ҳосил қилади.
Еврокомиссия ЕИ Россия талабини бажармаслигини билдирган.
Россия гази учун тўловларни амалга оширишнинг янги қоидалари 1 апрелдан кучга кирган.
Мавзуга оид
22:20 / 14.05.2026
Зеленский Россиянинг энг кенг кўламли ҳужумига жавоб тайёрлашни буюрди
18:43 / 14.05.2026
Россияда мигрантларни чиқариб юбориш бўйича янги қоидалар маъқулланди
09:07 / 14.05.2026
Россияда қурилишда бахтсиз ҳодиса: ўзбекистонлик ҳалок бўлди
08:55 / 14.05.2026