2022 йил 1 майдан кучга кирадиган Йўл ҳаракати қоидаларининг 7-бандида ҳайдовчи қуйидаги ҳужжатларни ёнида олиб юриши ва ИИО ходимлари талаб қилганда текшириш учун уларга тақдим этиши шартлиги назарда тутилган:
- транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжат (ҳайдовчилик гувоҳномаси, вақтинча рухсатнома);
- транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжат;
- транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (ишончнома);
- суғурта полиси.
Ушбу банднинг давомида агарда ҳайдовчинг ёнида биометрик паспорти ёки ID-картаси мавжуд бўлган тақдирда, ундан юқоридаги ҳужжатлар сўраб олинмаслиги белгиланган.
Лекин 7-банд сўнгида ҳайдовчи ёнида биометрик паспорти ёки ID-картаси мавжуд бўлса-да, планшетда аниқлаш имкони бўлмаганда ҳамда фавқулодда ҳолатларда ҳайдовчининг қолган ҳужжатлари планшетдан текширилмаслиги назарда тутилган.
Банддаги қоидалар мавҳумроқ ёзилгани туфайли мазкур қоидани икки хил талқин қилиш мумкин:
Биринчи талқин – ЙПХ ходими ҳужжатларни планшетда аниқлаши имкони бўлмаганда ҳайдовчи ёнида биометрик паспорти ёки ID-картаси мавжудлиги ва планшетдан аниқлаш имкони бўлмагани ҳайдовчининг муаммоси эмаслиги инобатга олиниб, ҳайдовчига оқ йўл тиланади.
Иккинчи талқин – ЙПХ ходими ҳужжатларни планшетда аниқлаши имкони бўлмаганда ҳайдовчи ёнида биометрик паспорти ёки ID-картаси мавжуд бўлса-да, ундан барча ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинади.
Биринчи талқин оптимистик руҳда эканини қайд этиш жоиз. Аммо сўнгги кунларда ЙПХ ходимларининг ваколатларини асоссиз тарзда кенгайтирувчи ҳужжатлар қабул қилинаётганини инобатга олсак, ҳужжатни ишлаб чиқувчилар иккинчи талқинимизни назарда тутган бўлиши эҳтимоли катта.
Бироқ, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунга асосланилса, иккинчи талқин йўққа чиқади.
Яъни, 2021 йил 30 ноябрдаги қонун билан МЖТКнинг 135-моддаси тўртинчи қисм билан тўлдирилган бўлиб, унга мувофиқ 2022 йил 1 мартдан бошлаб ёнида







