Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобилни сотишда юрган масофасини яширганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Эндиликда сотувчи машинанинг босиб ўтган ҳақиқий масофасини харидордан яширса, жавобгарликка тортилади. Бу ҳақдаги қонунни депутатлар биринчи ўқишда қабул қилди.
Фото: Shutterstock
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Қонун билан кодексга бир қатор қўшимчалар киритилмоқда.
Хусусан, автотранспорт воситасининг босиб ўтган масофасини кўрсатувчи одометр ускунаси кўрсаткичлари ўзгартирилгани ёки одометр ускунаси алмаштирилгани ҳақида автотранспорт воситасини реализация қилишдан олдин харидорни хабардор этмаслик учун жавобгарлик чоралари белгиланмоқда.
Шунингдек, вояга етмаганлар иштирокидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича ишларни кўришда педагог ёки психологнинг мажбурий иштирок этиши талаби назарда тутиляпти. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш жараёнида вояга етмаганлар билан боғлиқ ҳолатларда педагог ва (ёки) психолог иштирокини таъминлаш маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколати бўлган органлар (мансабдор шахслар) зиммасида бўлади.
Бундан ташқари, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс, жабрланувчи, адвокат ва қонуний вакилга судя ёки мансабдор шахснинг иштирокини рад этиш ҳуқуқи, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишда иштирок этишга монелик қиладиган ҳолатлар белгиланмоқда.
Қонун лойиҳасида махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси бир ярим йилгача муддатга тайинланган бўлса, махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини қисқартириш тўғрисида илтимоснома киритиш имконияти жазо муддатининг ярми ўтгач, бир ярим йилдан уч йилгача муддатга тайинланган бўлса, учдан икки қисми ўтгач тақдим этилиши ўз аксини топмоқда. Шу билан бирга, махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини қисқартириш тўғрисида илтимоснома киритиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар тоифаси кўзда тутиляпти.
Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Аввалроқ ушбу қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилганди. Унда транспорт воситаси эгаси автомобилни сотишда юрган масофасини яширганлик учун БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши қайд этилган.
Мавзуга оид
13:47 / 04.12.2025
Россияда янги машиналар сотуви бир йилда 17,8 фоизга тушиб кетди
17:00 / 03.12.2025
Leapmotor, GAC Aion ва АITO энди расман Ўзбекистонда, фақат Evolution Motorsʼда!
22:21 / 02.12.2025
Европа дипломатияси собиқ раҳбари Федерика Могерини қўлга олинди
19:00 / 02.12.2025