Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Доимий аҳоли сони энг кўп ҳудудлар маълум қилинди
Ҳудудларнинг доимий аҳолиси сони маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Фото: Kun.uz
Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, республика ҳудудларининг доимий аҳолиси сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда – 4,04 млн киши.
Шунингдек, кейинги ўринлардан 3,91 млн киши истиқомат қилувчи Фарғона вилояти ва 3,42 млн киши яшовчи Қашқадарё вилояти жой олган.
Доимий аҳоли сони бўйича кўрсаткич қолган ҳудудларда қуйидагича кўриниш олди:
- Андижон вилояти – 3,26 млн киши;
- Тошкент вилояти – 2,95 млн киши;
- Наманган вилояти – 2,94 млн киши;
- Тошкент шаҳри – 2,87 млн киши;
- Сурхондарё вилояти – 2,75 млн киши;
- Бухоро вилояти – 1,98 млн киши;
- Қорақалпоғистон Р. – 1,95 млн киши;
- Хоразм вилояти – 1,93 млн киши;
- Жиззах вилояти – 1,45 млн киши;
- Навоий вилояти – 1,03 млн киши;
- Сирдарё вилояти – 883,1 минг киши.
Бундан олдин Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига ошаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
11:29 / 23.04.2026
Ўзбекистонда аҳоли асосан қайси соҳаларда ишлайди?
10:59 / 10.04.2026