Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия АҚШни Украинага қурол етказиб бериш оқибатлари ҳақида огоҳлантирди - ОАВ
Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон Украинага 800 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ажратишини маълум қилганди.
Москва Вашингтонга нота йўллаб, НАТОнинг Киевга қурол етказиб бериши вазиятни кескинлаштириши ва "олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатлар"га олиб келиши ҳақида огоҳлантирди, деб хабар берди Washington Post.
Газетада таъкидланишича, нота АҚШ Украинага 800 миллион долларлик ҳарбий ёрдам бериши тўғрисида эълон қилганидан сўнг жўнатилган.
Нота Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси томонидан АҚШ давлат департаментига берилган, дейилади хабарда.
"Биз АҚШ ва унинг иттифоқчиларини Украинага масъулиятсиз равишда минтақавий ва халқаро хавфсизлик учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган қурол етказилишини тўхтатишга чақирамиз", - дея ҳужжатдан иқтибос келтирган газета.
Давлат департаменти бу хабарга ҳозирча изоҳ бермади.
Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон Украинага 800 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ажратишини маълум қилганди. Пентагоннинг билдиришича, Украинага артиллерия, зирҳли транспорт ва вертолётлар етказиб берилади.
Мавзуга оид
22:34 / 12.06.2026
Тулси Габбард АҚШ биолабораториялари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди
20:26 / 12.06.2026
Трампнинг шов-шувли смартфони Хитой телефонининг тўлиқ нусхаси бўлиб чиқди
20:03 / 12.06.2026
Эрон АҚШ билан келишув доирасида тикланиш учун 300 миллиард доллар талаб қилди
18:11 / 12.06.2026