Россия Ўзбекистонда хорижий корхоналар сони бўйича етакчилик қилмоқда
Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп экани маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикада рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 109 тани ташкил этиб, улардан 13 656 таси фаолият юритмоқда.
Қайд этилишича, фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 417 тага ошган.
Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони энг юқори бўлган давлатлар орасида Россия етакчилик қилмоқда – 2 390 та корхона.
Кейинги ўринлардан 1 967 та корхонага эга Хитой ва 1 961 та корхонага эга Туркия жой олди.
Шунингдек, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони бўйича Қозоғистон ва Корея ҳам етакчи бешталикдан жой олган. Мос равишда, 1 109 та ва 890 та корхона.
Хорижий капитал иштирокида 2022 йилнинг январь-март ойларида янги ташкил этилган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:
- Россия – 107 та;
- Туркия – 95 та;
- Қозоғистон – 46 та;
- Хитой – 45 та.
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024