15:53 / 15.04.2022
13127

Хитой АҚШдан Тайван билан барча расмий алоқаларни тўхтатишни талаб қилди

14 апрел куни америкалик олти нафар конгрессмен Тайванга эълон қилинмаган ташриф билан келди.

Фото: EPA

Хитой ташқи ишлар вазири Чжао Лицзян АҚШ ҳукуматини «ягона Хитой сиёсати»га риоя қилиш ва Тайван билан барча расмий алоқаларни тўхтатишга чақирди. У шунингдек, АҚШдан орол тақдири тўғрисидаги «масъулиятсиз иддаолар»дан воз кечишни талаб қилди.

«Биз Вашингтоннинг Тайван билан ҳар қандай расмий мулоқотига қаршимиз. Хитой таъсирчан чоралар кўришда давом этади ва ўз суверенитети ҳамда ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилади», — деди Лицзян.

Унинг қўшимча қилишича, АҚШ вакиллари Тайван борасида «масъулиятсиз иддаолар»дан воз кечиши лозим.

«Хитой ягона бўлиши шарт ва бўлади ҳам, биз Тайван билан тинч бирлашув учун максимал чораларни кўришга тайёрмиз»,— деди Лицзян.

14 апрел куни америкалик олти нафар конгрессмен Тайванга эълон қилинмаган ташриф билан келди.

Бунга жавобан Хитой мудофаа вазирлиги Шарқий Хитой денгизи ва Тайван яқинида ҳарбий машғулотлар ўтказилишини эълон қилди.

Top