Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"PR-матнлар, ўқувчини қандай жалб қилиш мумкин" китоби тақдимот маросими бўлиб ўтди
Китоб нафақат PR соҳасидаги тажрибали мутахассислар, балки бу йўналишда фаолиятини эндигина бошлаган матбуот котиблари, журналистика факультети талабалари ва ҳар бир раҳбар учун асқотиши мумкин.
Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги "BIG DATA бизнес маркази"да туман ҳокимининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Тўрабек Тўраев томонидан Тимур Аслановнинг «PR тексты, как зацепить читателя» китобининг ўзбек тилига ўгирилган "PR-матнлар, ўқувчини қандай жалб қилиш мумкин" китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Тимур Асланов Россиянинг «Имидж-Медиа» нашриёт уйи асосчиси, "Пресс-служба" журналининг бош муҳаррири бўлиб, 20 йилдан буён жамоатчилик билан алоқалар йўналишида изланишлар олиб боради.
Тақдимот маросимида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа, Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар депутати Мухтор Илҳомовлар қўлланма борасида илиқ фикрлар билдиришди.
Тадбирда шунингдек, матбуот котиблари, ОАВ ходимлари, журналистлар, маҳалла раислари, ёшлар етакчилари ва ҳоким ёрдамчилари ҳам иштирок этишиб, китоб борасида ўз фикрларини баён этишди.
Китоб енгил ва содда тилда ёзилган бўлиб, у нафақат PR соҳасидаги тажрибали мутахассислар, балки бу йўналишда фаолиятини эндигина бошлаган матбуот котиблари, журналистика факультети талабалари ва ҳар бир раҳбар учун асқотиши таъкидланди.
Мавзуга оид
10:00 / 15.06.2026
Ўқиган ҳар бир китоб учун уч кун: маҳкумлар учун янги тартиб тасдиқланди
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
17:39 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берди
18:07 / 07.03.2026