Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси нефт бозори ва Украинани муҳокама қилди
Хабар қилинишича, томонлар Россия ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни янада ривожлантиришга келишиб олган.
Россия президенти Владимир Путин Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда “Онадўлу” агентлиги Кремл матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Хабарда айтилишича, томонлар кун тартибидаги халқаро масалалар, хусусан, Украина ҳамда Ямандаги вазият бўйича фикр алмашди.
"Жаҳон нефт бозоридаги барқарорликни таъминлашга қаратилган "ОПЕК плюс" шаклидаги ҳамкорлик ижобий баҳоланди", - дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
“Томонлар Россия ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни янада ривожлантиришга келишиб олди”, деб маълум қилган Кремл матбуот хизмати.
Мавзуга оид
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026
МАКС авиакосмик кўргазмаси яна бир йилга қолдирилди
16:23 / 11.06.2026