Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўстонлиқдаги ер майдонини 3 млн долларга сотишга уринган шахслар ушланди. Улардан бири ҳоким ёрдамчиси
30 млн доллар инвестиция киритиш шарти билан ажратилган ер майдонини 3 млн долларга сотишга уринган шахслар келишилган пулнинг180 минг долларини аванс сифатида олаётган вақтда қўлга олинди.
Жорий йилнинг 15 апрель куни Бош прокуратура тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ёрдамчиси ва 4 нафар тадбиркор Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги ер майдонини 3 миллион долларга сотишга уриниб, аванс олган вақтида қўлга олинди.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, Бўстонлиқ тумани ҳокимининг тегишли қарори билан «М.Б.Б.» масъулияти чекланган жамиятига 30 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестицион лойиҳани амалга ошириш шарти билан мактабгача таълим муассасаси ва савдо-маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари қурилиши учун 40 гектар ер майдони ажратилган.
Бироқ, МЧЖ мансабдор шахслари бугунги кунга қадар ушбу ер майдонида қурилиш ишларини амалга оширмасдан «Элмурод» исмли шахс орқали 3 млн. АҚШ долларига сотаётганлиги ҳақида тезкор маълумот олинган.
Тадбир давомида, 40 гектар ер майдонига эгалик ҳуқуқи бўлмаган тўрт нафар тадбиркор ҳамда Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ёрдамчиси фуқаро Д.А.га 3 млн. АҚШ доллари эвазига сотишга келишиб, олдиндан 180 минг АҚШ долларини аванс сифатида олган вақтларида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Тошкент вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Самарқандда 1 гектар ерни 430 минг долларга, Бўстонлиқда эса 5 гектар бўш ер майдонининг 1 млн долларга сотишга уринган шахслар қўлга олингани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:18 / 04.06.2026
1,5 гектар ерни «сотиш» баҳонасида 750 минг доллар сўраган шахс ушланди
08:25 / 21.05.2026
Паркентда давлат ерини ноқонуний сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
12:57 / 04.04.2026