Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Туркий давлатлар ташкилоти директори билан учрашди
Кеча, 16 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Истанбулда Туркий давлатлар ташкилоти директори Бағдод Амреев билан учрашди.
Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мусулмонлар идорасининг хабар беришича, мулоқотда томонлар ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш, келгусида амалга ошириши лозим бўлган вазифалар ва мўмин-мусулмонлар бирдамлигини янада мустаҳкамлаш бўйича фикр алмашган.
«Хусусан, бугун инсоният турли муаммоларга дуч келаётган бир пайтда Ислом уламоларининг ҳамжиҳатлиги ва мусулмон умматининг бирлигини таъминлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этаётгани, шу маънода ўтказилган тарихий йиғилишнинг амалий аҳамияти жуда юқори экани қайд этилди», - дейилади хабарда.
Аввалроқ, муфтий Нуриддин Холиқназаров Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Туркий давлатлар муфтийлари билан «Аё-София Фотиҳ» мадрасаси очилишида қатнашгани хабар берилган эди. Шунингдек, муфтий Истанбулдаги йиғилишда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун Туркий давлатлар диний идоралари аро Фатво ҳайъатини ташкил этишни таклиф қилганди.
Мавзуга оид
20:31 / 31.05.2025
Шавкат Мирзиёев Ҳаж зиёратидаги ўзбекистонликлардан хабар олди
21:45 / 28.02.2025
Муфтий Нуриддин Холиқназаров: Бу йил мамлакатдаги 1700 дан ортиқ масжидда хатми Қуръон ўқилади
08:41 / 28.01.2025
Ўзбекистон ТДТга аъзо давлатлар билан бирга қўшма илмий сунъий йўлдош яратади
20:00 / 28.12.2024