Жаҳон | 12:54 / 17.04.2022
46798
7 дақиқада ўқилади

Харковга ҳужумлар ва ёнғинлар давом этмоқда, Мариупол манзаралари даҳшатли тус олмоқда. Уруш суратлари

Урушнинг 52-кунида Россия ҳарбий-денгиз флоти бош қўмондони чўкиб кетган «Москва» крейсерининг қутқарилган экипажи аъзолари билан учрашди — унда юзга яқин денгизчилар қатнашганини кўриш мумкин, ҳолбуки кемада бир неча юз киши бўлган. Ҳозирча кема мичмани ҳалок бўлгани тасдиқланган. Россия мудофаа вазирлиги Мариуполни украиналик ҳарбийлардан «тозалаш» ишлари кетаётганини маълум қилган — вазирлик версиясига кўра, шаҳарда Украина армиясининг 2500 нафардан ортиқ ҳарбийси қолмоқда, улар «Азовсталь» заводида қамалиб қолган. Россия томони уларга таслим бўлишни таклиф этган, Украина президенти Володимир Зеленский уларнинг ўлдирилиши ҳар қандай музокараларга нуқта қўйишини маълум қилди. Бу вақтда Украинада зарбалар оқибатида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлиши давом этмоқда.

Россия босқини вақтида бомбапанагоҳ вазифасини ўтаётган Харков метросида овқат тарқатилмоқда.
Alkis Konstantinidis / Reuters / Scanpix / LETA

Украинадаги вазият. 16 апрелдаги асосий маълумотлар

  • Россия мудофаа вазирлиги «Москва» крейсери экипажи аъзоларининг Севастополда ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони Николай Евменов билан учрашуви акс этган кадрларни тарқатди. Россия ҳукумати ҳамон чўкиб кетган кораблда қанча одам бўлгани ва уларнинг қанчаси қутқарилиб, қанчаси ҳалок бўлгани ҳақида хабар бермаган. Эълон қилинган видеода сафда 100 нафар атрофидаги денгизчи турганини кўриш мумкин, аввалроқ турли манбалар крейсер экипажи 500-700 киши бўлганини хабар қилганди.
  • Мариуполда жанглар давом этмоқда. Жума куни россиялик ҳарбийлар Ильич номидаги металлургия комбинати эгалланганини хабар қилган, Reuters агентлиги журналистлари корхона атрофида маҳаллий аҳоли вакилларининг жасадларига гувоҳ бўлган. Шанба куни РФ мудофаа вазирлиги порт райони ҳам қўлга олинганини маълум қилди, аммо Украина буни тасдиқламаган. «Азовсталь» заводи мажмуаси украин ҳарбийлари назоратида қолмоқда. Якшанбага ўтар кечаси Россия ҳудуддаги украин ҳарбийларига таслим бўлишни таклиф этган ва бу ҳолда уларнинг ҳаёти сақлаб қолинишини ваъда қилган.
  • Шанба куни РФ армияси Украина ҳудудига, жумладан Киев, Львов ва Харьковга зарбалар йўллашда давом  этди. Пойтахтда бир киши ҳалок бўлган, Россия мудофаа вазирлиги хабарига кўра, танк заводи корпуси вайрон қилинган. Харьковда зарбалар оқибатида беш қаватли маъмурий бино вайрон қилинган, 2 киши ҳалок бўлиб, 18 киши яраланган. Львовда, маҳаллий расмийларнинг маълум қилишича, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими самолётлардан йўлланган тўртта қанотли ракетани уриб туширган.
  • Украина президенти Володимир Зеленский уруш бошидан буён украиналик ҳарбийлардан 2,5-3 минг нафари ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бунгача Украина армиясидаги йўқотишлар тўғрисида бир ой олдин хабар берилган, ўшанда 1,3 мингдан ортиқ қурбон ҳақида маълум қилинганди.
  • Россия Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ва унинг ҳукуматининг бир неча аъзосига мамлакатга киришни тақиқлади. Россия ТИВ баёнотида айтилишича, бу чора Британия томонидан Россияга қарши душманона ҳаракатларга (санкциялар ва Украинага ҳарбий ёрдамлар) жавобан қўлланган.
Киев области Вешнёвое шаҳрига берилган тунги зарбалардан кейин «Визар» компаниясининг ҳарбий-саноат комплексини тозалаётган аёллар.
Fadel Senna / AFP / Scanpix / LETA
Харковлик аёл кучугини айлантирмоқда. Унинг уйи олдидаги газонда снаряд парчаси.
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати сапёрлари Харковда россияликлар ҳужумидан кейин кўчани «Град» ракетасининг металл бўлакларидан тозаламоқда
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA
Украина танки Харковнинг Гусаркова қишлоғида «Z» белгиси қолдириб кетилган ва йўқ қилинган Россия техникаси олдидан ўтмоқда
Alkis Konstantinidis / Reuters / Scanpix / LETA
Россия тарафдори бўлган ҳарбийлар Мариуполга олиб борадиган йўлда
Chingis Kondarov / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий портлашдан кейин рус танкидан улоқиб кетган қисмини кўздан кечирмоқда.
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Мариуполдаги турар жой дарвозаси. Фото: Анатолий Жданов / Коммерсантъ
Уруш вақтида вайрон бўлган кўприк ёнидаги вақтинчалик янги кўприк, Киев области, Русанов қишлоғи.
Sergey Dolzhenko / EPA / Scanpix / LETA
Харков метросида жон сақлаётган болаларга қўғирчоқ театри намойиш этилмоқда.
Chris McGrath / Getty Images
Ўт ўчирувчилар Харков россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилиши оқибатларини бартараф этмоқда.
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Фавқулодда хизмат ходимлари Харков ўққа тутилиши вақтида яраланган аёлга ёрдам кўрсатмоқда.
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Ўт ўчирувчилар Харковда россиялик ҳарбийлар зарбаларидан кейин чиққан ёнғинни ўчирмоқда.
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Ўт ўчирувчилар Харковга ҳужум оқибатларига қарши курашмоқда. AP Photo/Felipe Dana
Луганск области Лисичанск шаҳридаги нефтни қайта ишловчи заводда россияликлар ракеталари келиб тушгач ёнғин чиқди.
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Луганск областидаги Северодонецк шаҳрида Россия ҳарбийлари ўққа тутиши оқибатида шикастланган турар жой биноси.
Serhii Nuzhnenko / Reuters / Scanpix / LETA
Мариуполдаги Кальмиусск райони ўққа тутилиши оқибатлари.
Анатолий Жданов / Коммерсантх
Харковга навбатдаги ҳужумлардан кейин яраланган тинч аҳоли вакиллари шифохонага олиб кетилмоқда
(AP Photo/Felipe Dana
Мариуполдаги Илич металлургия заводи атрофида ётган тинч аҳоли вакиллари жасадлари. Украинадаги энг йирик иккинчи металлургия заводи шу кунларда Россия томонидан қўлланувчи айирмачи кучлар қўлига ўтган
AP Photo/Alexei Alexandrov
Мариуполдаги Илич металлургия заводи учун шиддатли жанглардан кейин ҳудудда кўплаб тинч аҳоли вакиллари жасадлари топилди
Alexei Alexandrov / AP / Scanpix / LETA
Мариуполдаги Илич металлургия заводи жойлашган ҳудудда турган кекса аёл, завод шу кунларда айирмачилар назоратига ўтган. Украинанинг Азов денгизи бўйидаги Мариупол шаҳри март ойи бошидан буён россиялик ҳарбийлар қамалида қолмоқда
AP Photo/Alexei Alexandrov
70 ёшли Надия Трубчанинова ўзининг 48 ёшли ўғли, 30 март куни Бучада рус аскарлари томонидан ўлдирилган Вадимнинг қабри устида йиғламоқда. Надя ўғлининг жасадини у ўлдирилганидан тўққиз кун ўтибгина топди ва дафн маросими ўтказди
AP Photo/Rodrigo Abd
Она ва қиз уларни Донецк областидаги Славянск шаҳридан Украина ғарбидаги Ровно шаҳрига олиб кетиши керак бўлган автобусни кутишмоқда.
Petros Giannakouris / AP / Scanpix / LETA

 

Мавзуга оид