Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский: Мариуполда қолаётган украин ҳарбийлари ўлдирилиши Россия билан музокараларга нуқта қўяди
Киев Мариуполда қолаётган украиналик ҳарбийлар ўлдирилган тақдирда Москва билан музокараларни тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский Украина интернет нашрларига берган интервьюсида маълум қилди.
«Мариуполь — ўнта Бородянкага тенг бўлиши мумкин. Шуни айтишни истардимки, ҳарбийларимиз, йигитларимизнинг йўқ қилиниши барча музокараларга нуқта қўяди. Чунки биз ҳудудларимиз ва халқимиз устида савдолашмаймиз. Бородянкалар қанча кўп бўлса, шунчалик қийин бўлади», деган Украина президенти.
Зеленский Мариуполдаги украиналик ҳарбийларга ёрдам бериш учун «турли даражаларда» музокаралар олиб борилаётганини маълум қилган. Шунингдек, у Украина расмийлари «қамалдаги заводда қолаётган йигитлар билан алоқада» эканига ишонтирди.
Зеленскийнинг Мариуполда вазият жуда оғирлигича қолаётгани — у ерда озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар йўқлиги, Украина томони ярадорлар, аёллар ва болалар учун гуманитар йўлакларни келишиб олишга урингани, бироқ Россия буни рад этганини айтиб ўтган.
Мавзуга оид
17:09 / 25.06.2026
«Зеленскийнинг ишлари чакки эмас. У жасур одам» – Трамп
08:58 / 25.06.2026
Зеленский: G7 ёрдами билан Россияни тинчликка мажбур қиламиз
21:40 / 24.06.2026
Беларусдаги ретрансляторлар жим бўлиб қолди - Зеленский
21:23 / 21.06.2026