EPAM Systems компанияси Россия ва Беларусдаги юзлаб ходимларини Ўзбекистонга кўчирди
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2019 йилда EPAM компаниясининг филиали очилган, 2021 йил ўрталарида бу ерда 150 нафарга яқин мутахассис ишлаган.
Дастурий таъминот ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи EPAM Systems компанияси Беларус ва Россиядаги ходимларини Ўзбекистонга кўчирди, деб хабар берди Forbes.
Нашр суҳбатдошларининг сўзларига кўра, гап бир неча юз киши ҳақида бормоқда.
«Бизнинг Ўзбекистон учун очилган чатимизда 600га яқин одам бор, демак, мингга яқин ходим кўчиб келган», — деган компания ходимларидан бири.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2019 йилда EPAM компаниясининг филиали очилган, 2021 йил ўрталарида бу ерда 150 нафарга яқин мутахассис ишлаган.
EPAM Ўзбекистондаги IT-парк резиденти ҳам ҳисобланади.
EPAM Systems 1993 йилда АҚШда беларуслик тадбиркорлар Аркадий Добкин ва Леонид Лознер томонидан ташкил этилган. Компания бош қароргоҳи Қўшма Штатларда жойлашган бўлиб, EPAM 40дан ортиқ мамлакатда фаолият кўрсатади.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024