Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Харковнинг ўққа тутилиши ва Мариуполга келаётган рус ҳарбий техникалари. Уруш суратлари
Уруш бошланганидан буён 53 кун ўтди. Харков ҳудуди ўққа тутилиши давом этмоқда — сўнгги уч кунда келиб тушган снарядлар туфайли камида 18 киши ҳалок бўлган. Чўкиб кетган «Москва» крейсерида муддатли хизматга чақирилган бир неча аскар ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Донбассга Владимир Путинга яқин шахслардан бири, Вагнер хусусий ҳарбий кампанияси раҳбари экани айтиладиган Евгений Пригожин келган.
Украинадаги уруш бўйича сўнгги маълумотлар
- Украина ҳукумати Луганск области аҳолисини зудлик билан эвакуация бўлишга чақирмоқда. Луганск области маъмурияти раҳбари Сергей Гайдайнинг фикрича, тинч аҳолини қутқариш учун жуда кам вақт қолди.
- Бу вақтда Украинанинг бошқа ҳудудларига қочқинлар қайтиши давом этмоқда. БМТ баҳоларига кўра, мамлакатга 650 мингга яқин киши қайтиб келган. Ҳукумат бу хавфсиз эмаслигидан огоҳлантирмоқда. Украина шаҳарлари, жумладан, Киев ва Харьков ракета зарбаларига дучор бўлиши давом этмоқда.
- Президент Володимир Зеленский навбатдаги мурожаатида демократик дунёни Россия ҳарбийларининг мамлакат жанубидаги ҳаракатларига эътибор қаратишга чақирди. «У ерда зиндонлар қурадилар, маҳаллий ҳокимият вакилларини ўғирлайдилар, ўқитувчиларни шантаж қилишади, пенсия тўлаш учун мўлжалланган пулларни ўзлаштиришади, гуманитар юкларни тўсишади ва талашади, одамларни очликка маҳкум этишади», деган Зеленский.
- Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба россиялик ҳарбийлар Мариуполни буткул вайрон қилишгани ҳақида айтди. «Шаҳар энди йўқ. Украина армияси қолдиқлари ва тинч аҳоли вакилларининг катта гуруҳи россиялик ҳарбийлар қуршовида. Улар ўз курашини давом эттиришмоқда, аммо Россия армияси Мариуполда ўзини қандай тутаётганидан келиб чиқсак, улар шаҳарни ер билан битта қилишга қарор қилишган», деган у CBS News телеканалига берган интервьюсида.
- Бородянкада жасадларни қидириш давом этмоқда. Украиналик қутқарувчилар вайрон бўлган уйлар харобалари остидан 40 кишининг жасадини олиб чиқишди.
Alex Chan Tsz Yuk / SOPA Images / ZUMA Press / Scanpix / LETA
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA
Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Анатолий Жданов / Коммерсантъ
Станислав Красильников / ТАСС
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Анатолий Жданов / Коммерсантъ
Carol Guzy / ZUMA Press / Scanpix / LETA
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Ed Jones / AFP / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
16:09 / 29.08.2025
Киевга Россия зарбаси оқибатлари – фотосуратлар
15:57 / 18.08.2025
Вашингтондаги учрашув арафасида Россия Харкивга зарба берди – фотосуратлар
17:12 / 31.12.2024
Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашуви — фотосуратлар
13:53 / 30.12.2024