Ўзбекистон | 07:41 / 20.04.2022
4632
1 дақиқада ўқилади

Маҳаллалараро чакана савдо ва хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилади

Ўзбекистонда маҳаллалараро чакана савдо ва хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Фото: Business Class

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев раислигида 19 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида республика бўйича 2 мингдан зиёд маҳалла хизматлар соҳасига ихтисослашгани айтилди.

Президент аҳолиси кўп қишлоқларда шаҳарлардаги мавжуд хизматларни имкон қадар йўлга қўйиш лозимлигини кўрсатиб ўтган.

Мутасаддиларга аҳолиси 20 мингдан ошадиган 3-4 та маҳалла учун камида 1 тадан маҳаллалараро чакана савдо ва хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш бўйича лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш топширилди.

Ушбу марказлар ҳам, микросаноат марказлари каби, 5 йил муддатга ер ва мол-мулк солиғидан озод этилиши белгиланди.

Бу орқали вилоят ҳокимлари маҳаллаларда иккинчи чоракда хизматлар соҳасида 140 мингта иш ўрни яратиши зарурлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳудуд ва тармоқ раҳбарлари ҳисобот берган, ҳоким ёрдамчиларининг фикр-мулоҳазалари тингланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид