Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрия Россия нефтидан тўлиқ воз кечди
2021 йилда Австрия нефт импортининг 7,8 фоизи ёки 596 минг тоннаси Россия улушига тўғри келган.
Австрия Россия нефтидан тўлиқ воз кечди, деб хабар берди Kurier газетаси OMV Group вакилига таяниб.
"Россиядан нефт сотиб олиш ҳажми доим жуда оз бўлган, уруш бошланганидан сўнг бошқа бозордан нефт сотиб ола бошладик", - дея Австрия компанияси вакилининг сўзларидан иқтибос келтирган газета.
Австрия статистика бошқармаси ва нефт саноати ассоциацияси маълумотларига кўра, 2021 йилда нефт импортининг 7,8 фоизи ёки 596 минг тоннаси Россия улушига тўғри келган.
Австрия нефтнинг асосий қисмини Қозоғистондан олади – барча импортнинг 38,9 фоизи. Кейинги ўринларда Ливия (22,1 фоиз) ва Ироқ (20,7 фоиз) туради.
Мавзуга оид
10:35
Россияда сафарбар этилганлар учун тиббий кўрик тартиби ўзгариши мумкин
09:50
Сумидаги ҳужумда беш ёшли қизалоқ ва онаси ҳалок бўлди
21:48 / 03.07.2026
Украина Россияни тинчликка мажбурлаш операциясини бошлади - NYT
21:11 / 03.07.2026