Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Репетитор, талаба, юқори синф ўқувчилари...” – 200 дан ошиқ ўқитувчи аттестацияга ўзининг ўрнига бошқаларни киритгани аниқланди
Таълим инспекцияси қарийб бир ойдан буён давом этаётган аттестацияда ўқитувчилар имтиҳонга ўз ўрнига бошқаларни киритаётган ҳолатлар аниқланганини маълум қилди. Бошқаларнинг ўрнига кирганларга тегишли чоралар қўлланади.
Фото: Таълим инспекцияси
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг маълум қилишича, бу йилги аттестация имтиҳонларида 280 мингдан ошиқ ўқитувчи қатнашяпти. Уларнинг 70 фоизини навбатдан ташқари имтиҳон топшираётганлар ташкил қилади.
“Ўтказилаётган малака тест синовларида ҳар бир талабгор Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари томонидан текшириб киритилиши ҳамда назоратчилар томонидан тегишли чоралар кўрилишига қарамасдан, айрим ўқитувчилар томонидан ўз ўрнига бошқа шахсларни киритишга уриниш билан боғлиқ қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.
Ачинарлиси, бу жараёнларга аксарият ҳолларда олий таълим муассасалари талабалари, юқори синф ўқувчилари ёки репетиторлик билан шуғулланувчи соҳа вакиллари ҳам жалб қилиняпти”, дейилади инспекция хабарида.
Қайд этилишича, ҳозиргача 200 дан ортиқ ўрнига-ўрин кириш ҳолатлари аниқланиб, далолатнома тузилган ва бу талабгорлар имтиҳондан четлатилган, натижалари бекор қилинган. Ўзи тестга кирмаётган ҳолатларнинг аксари кўнгилли бўлиб аттестация топшираётган ўқитувчилар орасида аниқланган.
“Ўрнига кириш ҳолатларини аниқлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаол ҳаракат қилиб, қоидабузарларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда жарима белгиланмоқда.
Бундан ташқари, ўз ўрнига бошқа шахсларни киритган педагогларнинг иш жойларига, ҳамда бу жараёнга аралашиб қолаётган ўқувчи ва талабаларнинг ўқиш жойларига тақдимномалар юборилади”, деб маълум қилди инспекция матбуот хизмати.
Мавзуга оид
13:56 / 27.11.2025
Олий таълимда аёл профессор-ўқитувчилар улуши 46 фоизга етди
19:21 / 20.11.2025
Наманганда таълим тизими мансабдорлари ташкил этган «бункер» фош этилди
13:15 / 08.11.2025
Қозоғистонлик ўқитувчилар ChatGPT’дан бепул фойдаланишади
22:07 / 12.10.2025