Жаҳон | 15:16 / 21.04.2022
41059
5 дақиқада ўқилади

Харковда жанглар, Киевда дафнлар давом этмоқда, одамлар Гостомелга қайтмоқда. Уруш суратлари

Урушнинг 56-куни ўтди. Мариуполда россияпараст кучлар «Азовстал»ни қамал қилмоқда. Киевс областининг озод қилинган шаҳар ва қишлоқларида электр таъминоти тикланмоқда. Харков областида жанглар кетмоқда.

Европа кенгаши президенти Шарл Мишел Бородянкага ташрифи буюрди ва кейин Киевда президент Володимир Зеленский билан учрашди 
Dario Pignatelli/European Council via AP

Урушнинг 56-кунидаги асосий воқеалар

  • Чоршанба куни Украина ҳукуматининг Мариуполдан 6 минг тинч аҳоли вакилини эвакуация қилиш бўйича режаси амалга ошмади, Украина вице-премьери Ирина Верешчукнинг маълум қилишича, фақат бир неча ўнлаб кишилар мустақил равишда шаҳарни тарк этиб, Запорожье томонга ўтган. Россия ҳукумати гуманитар амалиёт барбод бўлишида Украина томонини айблаган;
  • Етакчи давлатлар, жумладан АҚШ ва Евроиттифоқ давлатлари молия вазирлари Вашингтонда «Катта йигирматалик» йиғилиши чоғида Россия молия вазири Антон Силуанов чиқиш қилаётганида зални тарк этиб, Россиянинг Украинадаги «ҳарбий амалиёти»га норозилик ифода этишди;
  • Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Чавушўғли CNN Turk телеканалига берган интервьюсида унинг мамлакати агар санкцияларга қўшилса, Россия ва Украина ўртасида воситачи бўла олмаслигини айтди. У Туркияда Владимир Путин ва Володимир Зеленский учрашувини ўтказиш бўйича таклиф ҳамон ўз кучида эканини таъкидлади;
  • Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел Киевга кутилмаган ташриф билан келиб, твиттер саҳифасида «Эркин ва демократик Европа юрагида бўлгани» ҳақида ёзди. Зеленский Еврокенгаш раҳбарига «фойдали учрашув» учун миннатдорчилик билдирган ва бу ташриф давомида Россия билан муносабатлардаги янги санкциялар, Украинани ҳарбий ва молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама этилганини айтган.
  • Россия президенти Владимир Путин Кремлда «Россия - имкониятлар мамлакати» ташкилотининг кузатув кенгаши йиғилишини ўтказди, у йиғилиш давомида Россия тез орада Донбассда ўз олдига қўйилган мақсадларга эришишини таъкидлади, шунингдек яна бир бор Россиянинг «ҳарбий амалиёт»дан мақсади Украина шарқидаги ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган «республикалар»га ёрдам бериш эканини айтди.

Қуйида 20 апрел куни Украинада олинган асосий суратлар.

Киев области

63 ёшли Владимир Лукянович олов ёқиш учун ўтин ёрмоқда. Ирпен аҳолиси ҳамон электр, сув ва газсиз яшамоқда.
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Владимирнинг уйи снарядлардан вайрон бўлган. Энди у бошқа ирпенликлар каби кўчада овқат пиширмоқда.
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Гостомеллик Вера ва унинг турмуш ўртоғи Сергей Россия армияси чекинганидан кейин ўз квартирасига қайтиб келди.
Alexey Furman / Getty Images
Украин аскарлари Ирпендаги вайрон бўлган кўприк бўйлаб ўтмоқда
AP Photo/Emilio Morenatti
Бучада Россия ишғоли вақтида ҳалок бўлган тўрт кишининг жасади дафн қилинмоқда
AP Photo/Emilio Morenatti
Киевдаги мустақиллик майдонида россияликлар билан жангларда ҳалок бўлган украин ҳарбий хизматчисига ҳурмат бажо келтирилмоқда
AP Photo/Efrem Lukatsky

Николаев 

Ишчилар снарядлардан шикастланган электр сими устунини тикламоқда. Николаев области апрел ойи бошидан тўлиқ Украина назоратида.
Vincenzo Circosta / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари Светлана ва Андрей Николаевдаги кафеда тўйларини нишонламоқда. Жуфтлик ўзлари туғилган Киевда тўй қилмоқчи эди, аммо уруш режаларни ўзгартирди
Anastasia Vlasova / Getty Images

Харков 

Украин ҳарбий хизматчиси позициядан туриб атрофни кузатмоқда. Харков областида жанглар давом этмоқда.
Serhii Nuzhnenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украин ҳарбий хизматчилари «Град» реактив тизимидан ўт очмоқда
Serhii Nuzhnenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий юк машинасини бошқариб кетмоқда
Serhii Nuzhnenko / Reuters / Scanpix / LETA
Шарқдаги ҳудудлардан бири Днепрда ресторан ўрнидаги бошпанада ўрнатилган икки қаватли каравотда ўтирган аёл ўғлининг курткасини тўғриламоқда. БМТ маълумотларига кўра, уруш бошидан буён Украинани 5 миллион киши тарк этган, яна миллионлаб кишилар вақтинча мамлакатнинг бошқа ҳудудларига кўчган. Фото: AP /Leo Correa

 

Запорожьедаги госпиталда яраланган аскарлардан бирининг танасидан чиқариб олинган ўқ
Ed Jones / AFP / Scanpix / LETA
Ярадор аскар танасидан чиқариб олинган снаряд парчаси
Ed Jones / AFP / Scanpix / LETA

 

 

 

Россия қўшинлари чиқиб кетган Ивановка қишлоғидаги гараж вайроналари.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
17 ёшли маҳаллий фуқаро Владислав босқин пайтида ўзи 28 кун бошпана қилган мактаб ертўласини кўрсатмоқда.
Vladyslav Musiienko / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид