Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонлик мактаб ўқувчиси хаста инсон учун йиғилаётган эҳсон пулларини ўзлаштириб олди
Фарзандини даволатиш учун саховатли инсонлардан ёрдам сўраб интернетда ҳисоб очган ангренлик аёлнинг пулларини ўзлаштириб олган қорақалпоғистонлик мактаб ўқувчиси ушланган.
ИИВнинг хабар беришича, Ангрен шаҳри “Тараққиёт” МФЙда яшовчи 45 ёшли фуқаро М.С. (аёл) ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У фарзандини даволатиш учун моддий ёрдам йиғиш мақсадида ижтимоий тармоққа эълон қилган пластик картаси ҳисобига 600 минг ўтказишини айтиб қўнғироқ қилган номаълум кимса аксинча унинг ҳисобидан 2 млн сўмни ечиб олганини маълум қилган ва ҳолат юзасидан қонуний чора кўришни сўраган.
Аризага асосан Тошкент вилояти ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш ҳамда шаҳар ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни – Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи, 2004 йилда туғилган Ж.А. (11-синф ўқувчиси) содир этгани аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Ж.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:33 / 11.07.2026
Ғиждувон ҳокимидан МСК раисигача – киберфирибгарлар кимларни қандай чув туширган?
10:20 / 11.07.2026
Қашқадарёда фирибгарликда гумонланган мутахассис ушланди
09:35 / 08.07.2026
Қашқадарёда давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори фирибгарликда ушланди
20:43 / 05.07.2026