Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қуйи бўғиндаги сув хўжалиги хизматларининг вазифалари белгиланди
Фото: Over Vitens
Вазирлар Маҳкамасининг “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Президент қарори билан қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқаришнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгиланган:
- қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни ва аҳоли томорқаларини сув ресурслари билан ишончли таъминлаш;
- ирригация тизимлари ва суғориш тармоқларини ҳамда улардаги гидротехника иншоотларини доимий техник соз ҳолатда ушлаб туриш;
- йирик қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни ўз ҳудудида сувни бошқариш ва тақсимлаш ишларига жалб қилиш;
- иқтисодиёт тармоқларини сув билан таъминлашга оид давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича давлат-хусусий шериклик тамойилларини кенг жорий этиш;
- сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини автоматлаштирилган тизимлар орқали юритиш.
Туман ирригация бўлимлари таркибида белгиланган тартибда сув истеъмолчиларига сув етказиб бериш, хўжаликлараро суғориш тармоқларидан фойдаланиш, уларни таъмирлаш-тиклаш ишларини ташкил қилиш бўйича сув хўжалигининг махсус хизмати ташкил этилади.
Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
- Сув хўжалиги вазирлигининг махсус хизмати томонидан сув етказиб бериш ва кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари учун ҳақ тўлаш ҳамда ушбу хизматларни кўрсатишдан тушадиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом;
- давлат сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга оладиган кластерлар рўйхати;
- давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий сектор бошқарувига бериладиган давлат сув хўжалиги объектларининг туманлар кесимидаги асосий кўрсаткичлари;
- давлат сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий шерикка бериш ҳамда хусусий шерикнинг инвестиция салоҳиятини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби.
Мавзуга оид
07:39 / 01.04.2026
Харита: сув танқислиги энг юқори бўлган давлатлар
07:19 / 24.03.2026
Энг йирик чучук сув захираларига эга мамлакатлар рейтинги
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026