Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шолц Германия Россия газидан воз кечолмаслигини айтди
Германия канцлерининг сўзларига кўра, газга эмбарго жорий этилиши Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини тўхтатолмайди.
Германия Россия газига эмбарго қўя олмайди, деди мамлакат канцлери Олаф Шольц.
"Гап иқтисодий инқирознинг олдини олиш, миллионлаб иш ўринлари йўқотилиши ва қайтиб очилмайдиган фабрикалар ҳақида бормоқда. Бу мамлакатимиз, бутун Европа учун жиддий оқибатларга олиб келиши ва Украинани тиклашни молиялаштириш имкониятларига катта зарар етказиши мумкин", - деди у Spiegel нашрига берган интервюсида.
Канцлернинг сўзларига кўра, эмбарго сабабли глобал инқироз бошланади, Германия "бунга йўл қўя олмайди".
Шу билан бирга, у газга эмбарго жорий этилиши Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини тўхтатолмаслигини айтди.
Евроиттифоқнинг бешинчи санкциялар пакетида Европа 2022 йил августдан Россия кўмиридан воз кечиши кўзда тутилган. Ҳозирда ЕИ Россия нефтидан босқичма-босқич воз кечиш режасини тайёрламоқда.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
20:10 / 15.05.2026