Ўзбекистон | 12:00 / 23.04.2022
13659
3 дақиқада ўқилади

Самарқанд давлат тиббиёт университетида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди

2022 йил 22 апрель куни Самарқанд давлат тиббиёт университети катта мажлислар залида «Соғлиқни сақлашда инновацион технологиялар: ички тиббиёт учун янги имкониятлар» халқаро илмий-амалий конференцияси ўз ишини бошлади. Анжуман таниқли шифокор, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғликни сақлаш ходими», «Фидокорона хизматлари учун» ордени соҳиби, 1-сонли клиника бош шифокори лавозимида самарали меҳнат қилган Нурмамат Абдуллаевич Абдуллаев хотирасига бағишланди.

Фото: Самарқанд давлат тиббиёт университети
Фото: Самарқанд давлат тиббиёт университети

Халқаро илмий-амалий конференцияда Россия, Беларусь, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Грузия ва Ўзбекистоннинг етакчи тиббиёт олий ўқув юртлари, илмий-текшириш марказларининг раҳбарлари ва олимлар иштирок этди.

Фото: Самарқанд давлат тиббиёт университети
Фото: Самарқанд давлат тиббиёт университети
Фото: Самарқанд давлат тиббиёт университети

Анжуман бошланишидан аввал, кўп йиллар давомида университетнинг даволаш ишлари бўйича проректори ва 1-сонли клиника бош шифокори лавозимида самарали меҳнат қилган Нурмамат Абдуллаев барельефини тантанали равишда очилиш маросими ўтказилди. Нутқ сўзлаганлар марҳумни юксак инсоний ва раҳбарлик фазилатлари, соғлиқни сақлаш тизимида ишлаш жараёнидаги кўрсатган фидойилиги, минглаб беморларни дардига малҳам бўлганлигини таъкидладилар.

 Халқаро анжуманнинг очилишида Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори Жасур Ризаев, профессор Азамат Шамсиев, Саратов давлат тиббиёт университети ректори Андрей Еремин (Россия), Остана тиббиёт университети ректори Камалжон Надиров (Қозоғистон), Рязан давлат тиббиёт университети ректори Роман Калинин (Россия), Ижевск давлат тиббиёт академияси ректори Алексей Шкляев (Россия), Республика ихтисослашган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Хуршид Фозиловлар сўзга чиқиб, ички тиббиётнинг аҳамияти, ҳозирги кундаги ривожланишининг устувор йўналишлари ҳамда халқаро алоқалар аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдиришди.

Фото: Самарқанд давлат тиббиёт университети
Фото: Самарқанд давлат тиббиёт университети
Фото: Самарқанд давлат тиббиёт университети
Фото: Самарқанд давлат тиббиёт университети

Ялпи мажлисдан сўнг халқаро анжуманнинг иши 7 та шўъба йиғилишларида давом этди. Уларда кардиологик касалликларнинг диагностикаси ва даволашда инновацион технологиялар, пульмонологиянинг долзарб масалалари, гастроэнтерология, ревматология, нефрология, эндокринология ва гематологияда кузатилаётган муаммолар ҳамда ёш тадқиқотчиларнинг илмий-тадқиқот натижаларига бағишланган 120дан ортиқ маърузалар тингланди ва тегишли йўналишлардаги ютуқлар кенг муҳокама қилинди.

СамДТУ томонидан ўтказилган халқаро конференция республика ва минтақамизда ички тиббиёт соҳасини ривожлантириш, фундаментал ва клиник фанларни ўқитиш сифатини янада ошириш, малакали тиббий кадрларни тайёрлаш ҳамда республикамиз тиббиёт олийгоҳлари ва илмий текшириш марказлари халқаро алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Самарқанд давлат тиббиёт университети матбуот хизмати

Мавзуга оид