Самарқанд давлат тиббиёт институти ва Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети ўртасида меморандум имзоланди. Маросимда Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев қатнашди
Самарқанд давлат тиббиёт институтида «Бош ва бўйин касалликларига фанлараро ёндашув» мавзуcида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.
Бош ва бўйин касалликлари, ёш тадқиқотчиларни илмий фаолиятга жалб этиш, уларнинг салоҳиятларидан самарали фойдаланишни муҳокама қилишда, Россия, Болгария, Озарбойжон, Украина, Туркия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги етакчи тиббий олийгоҳларнинг 150 дан ортиқ соҳа мутахассислари иштирок этди.
Конференциянинг очилиш маросимида Тошкент давлат стоматология институти ректори Н.Ҳайдаров, Пловдив тиббиёт университети вице-ректори Д.Вичева, Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори Ж.Ризаев, Евросиё давлатлари болалар нейрохирурглари ассоциацияси вице-президенти, профессор Г.Чмутин, Марказий стоматология ва юз-жағ хирургияси илмий-текшириш институти директори Ф.Лосев, Москва илмий-текшириш тадқиқот инcтитути директори К.Соболев иштирок этиб, ёш тиббиёт мутахассислари ва олимларга ушбу йўналишнинг долзарблиги ва зарурати юзасидан ўз фикрларини билдирди.
Ялпи мажлисда бош ва бўйин касалликларини ташхислаш, даволаш ва олдини олиш масалаларига бағишланган маърузалардан сўнг анжуманнинг асосий иши олти шуъбада давом этди. Юздан ортиқ маърузалар эшитилди.
Шуъбаларда ҳам ёш тадқиқотчиларнинг бош ва бўйин касалликлари, клиник тиббиётда турли касалликларнинг замонавий ташхиси ва даволаш усулларини такомиллаштиришга бағишланган 100 дан ортиқ маърузалар тингланди.
Конференцияга Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Ҳожибоев ва Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети ректори С.Багненко ҳам ташриф буюрди.
Россиянинг етакчи тиббиёт олий ўқув юртларидан бирининг ректори, профессор С.Багненко СамДТИнинг илмий-педагогик салоҳиятини юқори баҳолади ва малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда илмий салоҳиятини янада ривожлантиришда ҳамкорликка тайёр эканини билдирди.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш вазири А.Ҳожибоев иштирокида Самарқанд давлат тиббиёт институти ва Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш маросими ҳам ўтказилди.
Меморандумга мувофиқ, томонлар бундан буён маълумот ва мутахассислар алмашинуви, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг академик мобиллигини ривожлантириш, шунингдек, биргаликда илмий тадқиқотлар, илмий конференциялар, семинарлар ва симпозиумлар ўтказиш бўйича ўзаро алоқалар ўрнатадилар.
Илмий-амалий анжуман сўнгида Соғлиқни сақлаш вазири А.Ҳожибоев ва Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети ректори С.Багненко институтнинг янги ўқув биносига ташриф буюрди.
Самарқанд давлат тиббиёт институти матбуот хизмати
Мавзуга оид
12:00 / 23.04.2022
Самарқанд давлат тиббиёт университетида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди
19:25 / 21.05.2021
Самарқанд тиббиёт институти ўқитувчилари Американинг Питтсбург университетида малака оширадилар
12:12 / 19.04.2021
Самарқанд давлат тиббиёт институтида Халқаро олимпиада бўлиб ўтди
14:46 / 12.09.2020