Жаҳон | 23:33 / 23.04.2022
16917
1 дақиқада ўқилади

Зеленский Киевга АҚШ давлат котиби ва мудофаа вазири ташриф буюришини маълум қилди

Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, учрашувда президент Жо Байденнинг Украинага ташрифи масаласи кўтарилиши мумкин. 

Фото: Reuters

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва мудофаа вазири Ллойд Остин 24 апрел куни Киевга ташриф буюради. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди.

"Эртага Киевга АҚШ вакиллари учиб келади, мен АҚШ давлат котиби жаноб Блинкен ва мудофаа вазири билан учрашаман", - деди у.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, учрашувда президент Жо Байденнинг Украинага ташрифи масаласи кўтарилиши мумкин.

Украина президентининг қайд этишича, "Украинага зарур қуроллар рўйхати ва уларни етказиб бериш суръати муҳокама қилинади".

Мавзуга оид