Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 07:51 / 25.04.2022
11508
2 дақиқада ўқилади
Давлат ижтимоий буюртмасига оид маълумотлар мажбурий тартибда эълон қилиб борилиши белгиланди
“Ижтимоий шериклик ҳамда жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
2022 йил 1 декабргача e-ngo.uz электрон порталида ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг қуйидаги механизмлари жорий этилади:
- ННТлар томонидан дастурлар ишлаб чиқишда қатнашиш, уларнинг ижросини мониторинг қилиш, мониторинг натижаси бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган ҳужжатни, қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларига оид таклифларни масъул давлат органларига киритиш;
- ННТларнинг дастурлар юзасидан берган таклифларини кўриб чиқиш натижаларини электрон порталга жойлаштириш;
- ННТларнинг жамоатчилик назорати якунлари бўйича тайёрлаган ҳужжатларини давлат органларига юбориш ва уларни кўриб чиқиш натижаларини эълон қилиш.
2023 йил 1 январдан қуйидагилар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан электрон порталга мажбурий жойлаштирилади:
- ижтимоий ва иқтисодий дастурларнинг лойиҳалари;
- лойиҳаларни амалга ошириш учун ННТларга давлат ижтимоий буюртмасини беришга оид эълонлар;
- келгуси йил учун жамоат фондларига юбориладиган буюртманомалар;
- давлат ижтимоий буюртмаси натижалари, маблағларнинг сарфланиш ҳолати.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
18:00
Қурилиш объектлари видеокамера орқали онлайн назорат қилинади
09:54 / 14.04.2026
Якка уй-жой ва кичик бинолар қурилишида хусусий назорат жорий этилади
08:21 / 23.01.2026
Йўл соҳасида янги босқич: 86 та назорат шохобчаси ўрнатилади
15:12 / 07.10.2025