17:57 / 26.04.2022
18582

Миллий гвардия қўмондонига янги ўринбосарлар тайинланди

Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосарлари тайинланди.

Адҳамжон Сормонқулов Миллий гвардия қўмондонининг жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Адҳамжон Сормонқулов

У тайинловга қадар Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳридаги Бригадаси командири лавозимида ишлаётганди.

Сарвар Мамаюсупов Миллий гвардия қўмондонининг тарбиявий ишлар, кадрлар ва ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Сарвар Мамаюсупов

Сарвар Мамаюсупов 1978 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 2000 йилда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти, 2007 йилда Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясини тамомлаган.

Хизмат фаолиятини 2000 йилда Шарқий ҳарбий округ таркибидаги ҳарбий қисм махсус вазифалар отряди командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари сифатида бошлаган. 2007—2020 йилларда Мудофаа вазирлигида тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

У 2020 йил апрелида Миллий гвардия қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган, 2021 йил августидан буён Миллий гвардия қўмондонининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Top