Ўзбекистон | 07:41 / 27.04.2022
3392
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги музейлардан 3 мингдан ортиқ ноёб маданий бойликлар талон-торож қилинган

Ўзбекистонда 30 йилда маданий мерос объектларига етказилган зарар миқдори 4 трлн сўмдан ошган. 14 та музейда 3 мингдан зиёд нодир ва ноёб маданий бойликлар талон-торож қилинган, 81 та маданий бойлик қалбакиларига алмаштириб қўйилган.

Фото: Kun.uz

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда туризмни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга музейлар фаолиятини самарали ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Маълум қилинишича, ўтказилган текширишларда республика бўйича 14 та музейда 3 мингдан зиёд нодир ва ноёб маданий бойликлар талон-торож қилингани аниқланган.

Жумладан, Бухоро давлат музейида жами 31,5 миллиард сўмлик 81 та маданий бойликлар қалбакиларига алмаштириб қўйилгани аниқланган. “Ичан-Қалъа” давлат музей фондида жами 101 та музей ашёлари аслига тўғри келмаслиги маълум бўлди.

Умуман, 30 йилда маданий мерос объектларига етказилган зарар миқдори 4 триллион сўмдан ошган. 

Шу боис, бош прокурор ва туризм вазири бошчилигидаги комиссияга:

  • барча музейлар экспонатларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, йил якунига қадар уларнинг электрон базасини яратиш;
  • музейлар раҳбар ва ходимларининг билим ва малакасини баҳолаб, лавозимига нолойиқ раҳбарлар ўрнига билимли, ҳалол ва тадбиркор ёшларни қўйиш топширилди.

“Бундан буён музейлардаги шароитларга вилоят ҳокимлари жавобгар бўлади”, деди президент.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид