Европанинг тўрт компанияси Россия гази учун тўловни рублда амалга оширди – Bloomberg
Март охирларида Россия президенти Владимир Путин «нодўст давлатлар»га табиий газ фақат рублда сотилиши кўзда тутилган фармонни имзолаганди.
Европанинг Россиядан газ сотиб олувчи ўнта компанияси тўловни рублда амалга ошириш учун «Газпромбанк»да ҳисобрақам очди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ўз манбасига таяниб хабар берди.
«Газпром»га яқин манбанинг сўзларига кўра, ҳозирга қадар ўнта компания ҳисобрақам очган, тўрт компания эса рублда тўлов қилган.
Россия 26 апрел куни Полшага, 27 апрел куни эса Болгарияга газ етказиб беришни тўхтатди. Бу мамлакатлар газ учун тўловни рублда амалга оширишни рад этганди.
31 март куни Россия президенти Владимир Путин “нодўст давлатлар”га табиий газ фақат рублда сотилиши кўзда тутилган фармонни имзолаганди.
Фармонда айтилишича, Россиядан газ сотиб олишни истаган Ғарб давлатлари Россия банкларида ҳисобрақами очиши керак.
Мавзуга оид
13:31
Путин Россиянинг ядро доктринасини ўзгартирмоқчи. Бу амалда нимани англатади?
11:54
Собиқ совет давлатлари тарих дарсликларида Россия салбий образда тасвирланаётганидан шикоят қилинди
22:10 / 28.09.2024
Украина разведкаси Москва вилоятида Россия армияси полковниги ўлдирилганини маълум қилди
20:45 / 28.09.2024