Жаҳон | 17:25 / 29.04.2022
10387
1 дақиқада ўқилади

КХДР ядро қуролини синовдан ўтказишга тайёрланмоқда – ОАВ 

Экспертларнинг фикрича, тайёргарлик суръатидан синовлар шу йилнинг май-сентябр ойлари ичида ўтказилишини тахмин қилиш мумкин. 

Фото: Korean Central News Agency/Reuters

КХДР 2017 йилдан буён илк ядровий қурол синовини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар берди Financial Times газетаси.

Нашрнинг ёзишича, Пхунгери ядровий полигонининг сунъий йўлдошдан олинган охирги фотосуратларида "тайёргарлик тўлиқ олиб борилаётгани"ни кўриш мумкин.

Экспертларнинг фикрича, тайёргарлик суръатидан синовлар шу йилнинг май-сентябр ойлари орасида ўтказилишини тахмин қилиш мумкин. 

КХДР охирги марта 2017 йил 3 сентябрда ядро қуроли синовини ўтказганди. Япония ва Жанубий Корея мутахассислари бу КХДР тарихидаги энг кучли ядровий бомба синови бўлганини билдирган.

Япония мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, бомба кучи 70 килотонна, Жанубий Корея маълумотларига кўра эса 100 килотоннага тенг бўлган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид