Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон чарм-пойабзал саноатини рақамлаштириш йўлида дастлабки қадам
“Innoprom-Markaziy Osiyo” халқаро саноат кўргазмаси доирасида “Ўзчармсаноат” уюшмаси “Digital Holding” компанияси билан Ўзбекистон чарм-пойабзал саноатини рақамлаштириш соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича ўзаро англашув тўғрисидаги меморандумни имзолади.
Меморандум икки ташкилот ўртасида мамлакатимиз чарм-пойабзал саноатини рақамлаштириш учун замонавий дастурий таъминот ва технологик ечимлардан фойдаланиш борасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. Ҳужжат Уюшма фаолиятининг асосий йўналишлари бўлган барча соҳа ва жараёнларни комплекс рақамлаштириш ва автоматлаштириш лойиҳаларини қамраб олган.

Шунингдек, “Digital Holding” рақамлаштириш соҳасида жаҳон тажрибасини ўзида жамлаган маслаҳат ёрдамини кўрсатади. Хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини қўллаган холда чарм-пойабзал саноатида меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва янгилашга кўмаклашади.
“Digital Holding” Россиянинг “МегаФон” ва “USM” компаниялари ҳамда Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги қўшма корхонадир. Компания таркибига “Ucell” алоқа оператори, “New Solutions” (собиқ ICS Holding Uzbekistan) ва “CRPT Turon” киради. Компания Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, уларнинг сифатини ошириш, халқаро стандартларга мос рақамли инфратузилмани шаклантиришга кўмаклашади. Шунингдек, фаолият йўналиши маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш, айрим турдаги товарлар ҳаракатини назорат қилиш ва рақамли ёрлиқлаш бўлган соҳаларига илғор технология ва тизимларни жорий этишга қаратилган.
“Ўзчармсаноат” уюшмаси Матбуот хизмати Ⓣ