Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда Xiaomi компаниясининг 725 млн доллар маблағи мусодара қилинди
Қайд этилишича, Xiaomi India шуъба компанияси хорижга ноқонуний пул ўтказмаларини амалга оширган.
Фото: Getty Images
Ҳиндистон ҳукумати Xiaomi компаниясининг 725 млн доллар маблағини мусодара қилди. Бу ҳақда мамлакат молиявий жиноятларга қарши кураш бошқармаси хабар берди.
Хабарда айтилишича, компания хорижга ноқонуний пул ўтказмаларини амалга оширган.
Бошқарма компания фаолиятини 2021 йил февралда текширишни бошлаганди. Тергов хулосасига кўра, Xiaomi India шуъба компанияси хориждаги учта ташкилотга ноқонуний равишда пул ўтказган.
«Бундай катта миқдордаги маблағ Хитойдаги бош компания кўрсатмаси билан ўтказилган»,— дейилади бошқарма баёнотида.
Ўтган йил декабрда компаниянинг Ҳиндистондаги бош офиси даромад солиғи тўламаганлик иши бўйича алоҳида текширувдан ўтказилганди.
Мавзуга оид
00:56 / 20.04.2026
Xiaomi янги ноутбукларини сотувга чиқарди
08:41 / 15.04.2026
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари қўшма ўқув машғулотларини бошлади
10:10 / 04.04.2026
Ҳиндистон Ўзбекистонда бодомзорлар ташкил этади
15:19 / 02.04.2026