Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал» — 35 карра Ла Лига чемпиони
Испания чемпионатининг 34-турида пешқадам «Реал» (81) ўз майдонида «Эспаньол»ни (39, 13-ўрин) қабул қилиб, жавобсиз 4та гол урди ва муддатидан аввал турнир ғолиблигини қўлга киритди. Родриго дублга эришган бўлса, Асенсио ва Бензема ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Фото: Getty Images
«Қироллик клуби» ўз тарихида 35-бор Ла Лига чемпионига айланди. Энг яқин таъқибчи «Барселона» саналади — 26.
Мадридликлар устози Карло Анчелотти тарихий натижани қайд этди. Италиялик мутахассис топ-5 лиганинг барчасида ғолиб бўлган илк мураббийга айланди. У бунгача Италияда «Милан», Англияда «Челси», Францияда «ПСЖ», Германияда «Бавария» билан чемпион бўлган.
Шунингдек, тур доирасида «Вильярреал» (52, 7-ўрин) аутсайдер «Алавес»га (28, 19-поғона) ютқазиб қўйди.
Ла Лига. 34-тур. 30 апрель
Реал — Эспаньол 4:0
Голлар: Родриго (33, 43), Асенсио (55), Бензема (81).
Реал — Куртуа, Васкес, Каземиро (Иско, 60), Вальехо, Марсело, Камавинга (Гила, 75), Модрич (Кроос, 60), Себальос, Родриго (Винисиус, 75), Асенсио, Мариано (Бензема, 60).
Эспаньол — Лопес, Видаль, Калеро, Кабрера, Мелендо, Эррера (Мерида, 76), Дардер, Вильена (Морланес, 65), Пуадо, де Томас (Ву Лэй, 65).
Огоҳлантиришлар: Мариано (42), Каземиро (46).
Алавес — Вильярреал 2:1
Голлар: Лагуардия (4), Эскаланте (31) — Чуквуэзе (47).
Мавзуга оид
23:50 / 14.01.2026
Алонсо ишдан бўшади. Класикода ютқазгани учун эмас
02:24 / 12.01.2026
«Барселона» финалда «Реал»ни енгиб, Испания суперкубогини қўлга киритди
22:17 / 16.12.2025
«ПСЖ» Мбаппега 61 млн евро товон пули тўлайди – суд қарори
23:54 / 30.09.2025