Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Азовстал»дан тинч аҳоли олиб чиқилмоқда, украинлар оталари ва болаларини хотирламоқда. Уруш суратлари
Урушнинг 67-куни ўтди. Донбассда жанглар давом этмоқда. АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Киевга ташриф буюриб, Украинани қўллаб-қувватлади. Мариуполдаги «Азовстал» заводи ҳудудини тарк этганлар эвакуация пунктларида яқинлари билан учрашмоқда. Киев областидаги болалар ҳалок бўлган ота-оналарини дафн этишмоқда.
Украина президенти матбуот хизмати / AP / Scanpix / LETA
Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар:
- 1 май куни Мариуполдаги «Азовстал» заводидан 100 нафарга яқин тинч аҳоли эвакуация қилинди. Бугун, 2 май куни эвакуация БМТ ва Қизил Хоч ташкилоти кўмагида давом этиши керак. Одамларни олиб чиқиш учун Мариуполдан кетадиган эвакуация карвонига чиқиш учун иккита қўшимча жой келишиб олинди. Бу Бердянск яқинидаги Мангуш қишлоғи ва Луначар ҳалқаси.
- Европа Иттифоқи вазирлар кенгашининг энергетика масалалари бўйича навбатдан ташқари йиғилиши ҳам бугун бўлиб ўтади, унда асосий мавзу Кремл талаб қилганидек, Россия гази учун тўловни рублда амалга ошириш бўлади.
- Банк асосчиси, тадбиркор Олег Тинковнинг таъкидлашича, урушни қоралаган постидан кейин Россия ҳукумати уни Тинкофф банкидаги 35 фоиз улушини сотишга мажбурлаган ва миллийлаштириш билан таҳдид қилган.
- Россиядаги Катта (Болшой) театр Кирилл Серебренниковнинг «Нуреев» балети ва Тимофей Кулябиннинг «Дон Паскуале» операсини бекор қилди. Сабаблари ҳақида хабар берилмаган. Иккала режиссёр ҳам Украинадаги ҳарбий амалиётга қарши чиққан.
- Яккалик баҳсларида дунёнинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси, британиялик Энди Маррей Россия ва Беларус теннисчиларининг Уимблдон теннис турнирида иштирок этмаслигини қўллаб-қувватламаслигини айтди.
- Актриса ва БМТнинг яхши ният элчиси Анжелина Жоли Лвов областининг Борислав шаҳрига етиб келди. Бориславда у Луганск областидан эвакуация қилинган болалар истиқомат қиладиган «Гармония» реабилитация марказига ташриф буюрди.
Қуйида 1 май куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Киев области
Zohra Bensemra / Reuters / Scanpix / LETA
Мариупол
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Донбасс шимоли
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Харков области
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Serhii Nuzhnenko / Reuters / Scanpix / LETA
Запорожье
Ed Jones / AFP / Scanpix / LETA
Ed Jones / AFP / Scanpix / LETA
Энергодар
AP / Scanpix / LETA
Лвов
Мавзуга оид
16:09 / 29.08.2025
Киевга Россия зарбаси оқибатлари – фотосуратлар
15:57 / 18.08.2025
Вашингтондаги учрашув арафасида Россия Харкивга зарба берди – фотосуратлар
17:12 / 31.12.2024
Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашуви — фотосуратлар
13:53 / 30.12.2024