Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Усмонов Европа кенгашини судга берди
Усмонов Еврокенгашнинг унга нисбатан чеклов чоралари киритиш тўғрисидаги қарорини бекор қилишни ва суд ҳукмига қадар чеклов чоралари ижросини тўхтатиб туришни талаб қилмоқда.
Россиялик тадбиркор Алишер Усмонов Евроиттифоқ санкциялар рўйхатига киритилгани учун норозилик билдириб Европа судига даъво аризаси берди. Бу ҳақда суд матбуот хизматига таяниб ТАСС хабар берди.
"Жаноб Алишер Усмоновнинг Европа кенгашига қарши аризаси 29 апрел куни берилган. Даъвогар кенгашнинг унга нисбатан чеклов чоралари киритиш тўғрисидаги қарорини бекор қилишни ва суд ҳукмига қадар чеклов чоралари ижросини тўхтатиб туришни талаб қилмоқда", - деб маълум қилган суд матбуот хизмати.
Ушбу даъво бўйича тингловлар қачон бўлиб ўтиши маълум қилинмаган.
28 феврал куни Европа кенгаши Алишер Усмоновни санкциялар рўйхатига киритганди. У ва “қора рўйхат”га киритилган россиялик бошқа шахсларга ЕИга кириш тақиқланган ҳамда уларнинг ЕИдаги активлари музлатилган.
Мавзуга оид
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:20 / 17.06.2026
G7 саммити: Россия нефти ва газига қарши янги санкциялар тайёрланмоқда
08:33 / 05.06.2026