Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
5 июнда Қозоғистон Конституциясига ўзгартириш киритиш бўйича референдум ўтказилади
Қосим-Жўмарт Тўқаев апрел охирларида мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилганди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев республика референдумини ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар берди Tengrinews.kz.
Ҳужжатда кўрсатилишича, референдум жорий йилнинг 5 июн куни бўлиб ўтади.
Референдумда Қозоғистон Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича сўров ўтказилади.
Референдумни ташкил этиш ва ўтказиш марказий сайлов зиммасига юклатилди.
29 апрел куни Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилганди.
«Биз янги давлат модели, давлат ва жамиятнинг ўзаро ҳамкорлигининг янги моделига ўтмоқчимиз. Бу сифатли ўтишни иккинчи республика деб аташ мумкин. Ишчи гуруҳ томонидан асосий қонуннинг 33 та моддасига ўзгартиришлар тайёрланган, бу эса конституциянинг учдан бир қисмини ташкил этади», — деганди Тўқаев.
Мавзуга оид
09:10
Қозоғистонда қийин аҳволга тушган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
22:06 / 30.06.2026
Тўқаев Қозоғистондаги ҳокимиятда кенг кўламли ўзгаришларни эълон қилди
20:30 / 28.06.2026
Қозоғистон қуролли кучлари юқори даражадаги жанговар шайлик ҳолатига келтирилади
20:26 / 25.06.2026